Тошкентнинг Юнусобод туманида уйида фоҳишахона ташкил этган эркак ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти маълум қилди.
«1 август куни тахминан соат 17:30 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида муқаддам судланган Рисқибоев Маҳмуд Маҳкамович Юнусобод тумани, 12-мавзе, 20-уй, 3-хонадонда фоҳишахона сақлаб, 100 минг сўм пул эвазига фуқаро Ф. ва Д.ларга жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берганлиги аниқланди», — дейилади хабарномада.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)