Курд кўнгиллилари томонидан ушланган ИШИД жангариси Сурияда Европадаги терактлар учун жангарилар тайёрлайдиган махсус гуруҳ борлигини айтиб берди. Бу ҳақда, The Times нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига қараганда, гуруҳга кирган жангарилар Суриядаги махфий лагерда машғулотлар ўтаб, сўнг ватанига қайтади. Ўқитиш етти ой давом этади.
«Сурияга кирган барча европаликларга гуруҳга кириш таклиф этилади. Машғулотларга рози бўлган 20 кишидан беш нафари ўқишни тамомлайди. Шундан сўнг улар Европага қайтиб, терактларни амалга оширади»,— деди у сўроқ пайтида.
Унинг қўшимча қилишича, икки йил ичида 50 нафар Германия, Франция, Бельгия ва Британия фуқаролари ўқишни муваффақиятли тамомлаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)