Бектемир туманида гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
2017 йилнинг 1 август куни, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Бектемир туманида жойлашган «Шарқ» ЙПХ масканида ўтказилган «Қора Дори-2017» тадбири давомида, фуқаро Тоҳир Рўзибоевдан (исм-шарифлар ўзгартирилган) оғирлиги 103,74 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)