Жануби-Ғарбий Флорида халқаро аэропорти ходими яшин уриши оқибатида жиддий жароҳаттлар олди. Airlive портали 3 август куни воқеа акс этган видеони эълон қилди.
Воқеа июль ойида рўй берган бўлса ҳам, у ҳақда энди маълум қилинмоқда. Яшин аэропортда турган самолётга ҳамда лайнер яқинида бўлган 21 ёшли Остин Даннга урилди.
Йигит учинчи даражали куйиш жароҳатини олди, шунингдек, унда мушаклар зарар кўриши ва ички мия қон кетиши қайд қилинди. Жабрланувчи шифохонага етказилди ва икки ҳафта шифокорлар назорати остида бўлди.
Изоҳ (0)