Халқаро олимлар гуруҳи қўзиқоринларни дарахтларнинг «серияли қотилига» айлантирувчи махсус ДНКси мавжудлигини аниқлади. Ушбу генлар қўзиқоринлар улкан ўлчамга қадар ўсишига ёрдам беради. Ердаги энг катта организм Armillaria ostoyae замбуруғи ҳисобланади. Ушбу қўзиқорин Американинг Орегон штатидаги Малур ўрмон қўриқхонасида ўсади. Олимларнинг тақдиқот натижалари bioRxiv’да эълон қилинди.
Мицелий қўзиқориннинг ер остидаги қисми бўлиб, унинг кўриниши тарвақайлаб кетган ингичка ипли тўрга ўхшайди. Орегондаги Armillaria ostoyae мицелийси алоҳида гуруҳ эмас, балки 600 тонна оғирликка эга битта организм ҳисобланади ва у 8,4 квадрат метр жойни эгаллаган. Олимлар ушбу тирик организмнинг ёши икки минг йилдан ортиқ дея ҳисобламоқда.
Олимлар Армиллариа нима сабабдан бу каби ноёб ва муваффақиятли эканлигини аниқлаш мақсадида турли қўзиқоринларнинг генларини таҳлил қилиб, уларнинг келиб чиқиши ва эволуцион ривожланишини аниқлади. Улар A. ostoyae, A. cepistipes, A. gallica ва A. solidipes каби турларнинг ДНКларини ўзаро таққослаб кўришди. Аниқланишича, замбуруғлар учун геномнинг сезиларли ортиши махсус генларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган. Бу эса ўз навбатида патоген қўзиқоринларнинг пайдо бўлишига олиб келган.
Изоҳ (0)