Франция жанубида дунёдаги энг йирик термоядро реактори — ИТЭР қурилиши давом этмоқда. Бу халқаро мегалойиҳани кўлами бўйича адрон колайдери ва ХКСга тенглаш мумкин: у Ерда ишлайди, бироқ Қуёшга хос қонунлар ва ҳарорат билан, дея хабар беради «Вести.ru».
Бир неча йилдан сўнг реактордаги ҳарорат Цельсий бўйича 300 миллион даражага чиқади ва Қуёшдан 10 карра ҳароратлироқ бўлади.
Дунёдаги илк йирик термоядро реактори бундай энергиядан саноат миқёсида қандай фойдаланиш мумкинлигини кўрсатиб беради. Унинг асосида плазмани коинот ҳарорати даражасида қиздирадиган ва магнит билан тутиб турадиган «токамак» тизими ётади. Реактор лойиҳаси устида Евроиттифоқ, Россия, Ҳиндистон, Япония, Хитой, Жанубий Корея ва АҚШ ҳамкорликда ишламоқда.
Режага кўра, ИТЭР 500 мегаваттдан ортиқ кучга эга ёқилғи ишлаб чиқаради. Термоядро ёқилғисининг бир грамми 8 тонна нефть энергиясини беришга қодир. Лойиҳа муаллифлари бундай энергия газ, нефть ва кўмирни четга суриб қўйишини билдирмоқда.
Реактордаги биринчи плазма 2025 йилда олиниши, реакторнинг ўзи эса 2035 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)