ИШИД террорчи гуруҳи Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжидда уюштирилган теракт учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда, AFP’га таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Портлаш шаҳардаги «Жаводия» шиа масжидида рўй берди. Биринчи худкуш масжиди киришда ўзини портлатиб юборди, иккинчи террорчи эса бино ичидаги одамларга қарата ўт очди.
Охирги маълумотларга қараганда, теракт оқибатида 29 киши ҳалок бўлди, 64 киши яраланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)