Мен оролида яшовчи Пенни Билич дунёдаги энг ноёб жониворлардан бири — каттаоғиз акулани тасвирга олиш муваффақ бўлди ва роликни YouTube’да жойлаштирди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Нашрга кўра, сайёҳ аёл акулани Индонезияда, Комодо оролидаги сувости сузиши чоғида видеога туширди. Бу 25 июль, сешанба куни рўй берди.
Чуқур сувости яшовчи акула 1976 йилда кашф этилганди. Ўшандан бери тадқиқотчилар ва оддий дайверлар 63 маротаба уни кузатишга муваффақ бўлган. Унинг тузилиши, ўзини тутиши ва яшаш муҳити ҳақида маълумотлар жуда кам.
Каттаоғиз акуланинг узунлиги 5 метргача бориши мумкин. Инсон учун хавф туғдирмайди, майда қисқичбақа ва медузалар билан озиқланади.
Изоҳ (0)