Жорий йилда Самарқанд вилоятининг Нарпай ва Пахтачи туманларидан ташқари барча туманларда такрорий экин сифатида картошка экилади. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
«Зарафшон» газетаси ёзишича, ўтган йили Самарқанд вилоятида ғалладан бўшаган 6534 гектар майдонга картошка экилиб, 131278 тонна ҳосил олинган эди. Бу йил эса экин майдонини 6695 гектарга етказиш ва 144010 тонна картошка етиштириш мўлжалланмоқда.
СамҚХИ қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги ва селексияси, генетикаси кафедраси мудири, профессор Иброҳим Эргашевнинг сўзларига кўра, вилоятда асосан картошканинг «Қувонч-1656М», «Баҳро-30», «Ҳамкор-1150», «Бардошли-3» каби навлари экилади.
Шунингдек, четдан келтирилаётган Sante, Ramona, Kondor каби навлар ҳам бор.
Изоҳ (0)