Бугун, 1 август куни Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Ҳудди шу каби имтиҳонлар Тошкент давлат юридик универститети ҳам бўлмоқда. Аввалроқ хабар берилганидек, жорий йилда ушбу университет абитуриентлар оқимини ҳисобга олган ҳолда давлат имтиҳонларни «Ўзекспомарказ» павилионларида ўтказмоқда.
Маълумки абитуриентлар имтиҳонга телефон ва бошқа электрон гаджетларни олиб киришлари мумкин эмас. Бироқ ўз топқирлиги ва ихтирочилигини ишга солаётган абитуриентлар ҳам йўқ эмас.
«Новости Узбекистана»нинг хабар беришича, абитуриентлардан бири ўз қўли билан кичик электрон қурилмани яратиб тест имтиҳонларидан икки кун олдин муассаса ҳожатхоналаридан бирига яшириб қўйган. Тест бошланиши билан у ҳожатхонага чиқиб келишни илтимос қилган. Яшириб қўйилган жойидан ўз қурилмасини олгач, ҳеч нарса бўлмагандек яна павилиондаги жойига қайтишни режалаштирган.
Бироқ ҳожатхонадан қайтган йигит яна бир бор текширувдан ўтказилганида унинг ёнидан «ихтиро» топилган ва у тест имтиҳонларидан четлаштирилган.
Вазиятни қарангки, бу вақтда бош вазир Абдулла Арипов айнан ушбу университет имтиҳонларини кўришга ташриф буюрди. У электрон шпаргалкани қизиқиш билан томоша қилди ва абитуриентнинг топқирлигини баҳолаб, унга Тошкент ахборот технологиялари университетига топширишни маслаҳат берди.
Изоҳ (0)