2017 йилнинг 26 июль куни, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Олмазор тумани ҳудудида ўтказилган «Қора Дори-2017» тадбири давомида, фуқаро Сардор Пирмуҳамедов бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина салонидан оғирлиги 1,16 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)