«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2017 йилнинг биринчи ярмида 1,227 миллион йўловчини ташиди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 фоизга кўпроқ демакдир. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Миллий авиаташувчи самолётлари орқали 11 160 рейс амалга оширилган, бу 2016 йилнинг биринчи ярмидаги кўрсаткичдан 489 тага кўп. Йўловчи ўриндиқларининг бандлик даражаси 75,9 фоизга, тижорий юкланма — 55,7 фоизга тенг бўлди.
Узоқ хориж йўналишлари бўйича йўловчиларни ташиш ҳажмининг ўсиши 11,3 фоизни, яқин хориж йўналишлари бўйича эса — 9,8 фоизни ташкил этди, шу билан бирга, республикадаги йўналишлар бўйича у 17 фоизга пасайди.
Олти ой ичида авиакомпания 24,8 минг тонна юк (шу жумладан пулли багаж ва почта) ташиди, ўсиш 26,4 фоизга тенг бўлди.
Изоҳ (0)