• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Зуҳра Ашурова: «Жаҳлим чиққанида ҳурмат даражасини йўқотиб қўяман»

    «Darakchi.uz» Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зуҳра Ашурова билан уюштирилган суҳбатни чоп этди. Қуйида ундан олинган энг қизиқарли савол-жавобларни келтирамиз.

    Фото: «Darakchi.uz»

    Фото: «Darakchi.uz»

    — Сизни саҳнани қадрлайдиган актриса, дея таърифлашади.

    — Актриса бўлиш орзусига эришишим осон кечмаган. Онам раҳматли «Артист бўлсанг, сени ким келин қилади?» — дея хавотир аралаш қаршилик кўрсатганлар. Отам кўнглимга қараганлар, у киши бизга доим «сиз»лаб мурожаат қилардилар. Тўғри, падарим кўпроқ сухандон бўлишимни орзулаганлар. Қўни-қўшни ўртасида ҳар хил миш-миш гаплар ҳам тарқалган. Саҳнада кимлар биландир эр-хотин бўлиб чиқсам, «Вой, Жўра аканинг қизи фалончининг хотини бўлиб чиқибди», — дейишган. Уйга йиғлаб келган кезларим ҳам бўлган. «Ҳали шундай актриса бўлайки, гап-сўз қилганлар уялиб қолсин. Онам эса қувониб юрсинлар», — дердим. Орадан йиллар ўтгач, волидам мендан, касбимдан рози бўлди. «Мен Зуҳра Ашурованинг онасиман», — дея фахр билан сўзлаганларида кўзим ёшланарди. Қисматни қарангки, авваллари артистнинг қизини ҳамма келинликка олмаган бўлса, бугунги кунда бунинг акси бўлиб чиқяпти. Санъаткорга қиз берсам, артистдан куёвим бўлса, қанийди, дегувчи инсонлар орамизда анчагина топилади. Санъаткорга қиз бермайман, деган кишиларнинг набиралари бугунги кунда санъаткор бўлиш учун ҳаракат қилишаяпти. Санъаткорлик анча машаққат талаб этилишини, афсуски, ҳамма ҳам ҳис этавермайди. Санъатни эгаллаш учун Зуҳра Ашурова тирноқлари билан тирмашганини билишмайди. Шунга қарамасдан тиришиб, орзумга, олдимга қўйган мақсадимга эришганман. Мана шунақа қийинчиликлардан ўтганим учун ҳам саҳнанинг қадрига етаман.

    — Кино, сериалларда ҳам суратга тушасиз. Санъатнинг бу йўналишидаги ижронгиздан қониқасизми?

    — Рости, ўзимни кинодан омади келган актриса, деб санамайман. Тўғри, ролларим бор, бироқ ўзим истаган ва қониқтирадиган тўлақонли образни яратганим йўқ. Масалан, томошбаинлар «Келинлар қўзғолони» деса Дилбар Икромовани, «Ўткан кунлар» ҳақида сўз кетса, Гулчеҳра Жамиловани, «Севгинатор» деганда эса Муқаддас Ҳолиқовани кўз олдига келтиришади. Менда мана шундай роллар йўқ. Вилоятларга борганимда кўпроқ телепостановкалардаги Хонзодабегим, Лайли образларимни эслашади. Яна «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» кўрсатуви орқали эслаб қолишган. Бунинг учун Мираббос Мирзааҳмедовга раҳмат айтаман.

    — Режиссёрларимиз қиёфангизни қандай ролларга мос дейишади?

    — Режиссёр Мақсуд Юнусовдан «Нима учун Зуҳра Ашурова ижобий, лирик ролларни гавдалантиради? Нега Хонзодабегим, Лайлиларни бергансиз?» деб сўрашган экан. Ўша кезларда режиссёримиз «Бибихоним» фильми устида ишлаётганди. Мен Бибихоним ролига тайёргарлик кўраётгандим. «Зуҳрада ҳақиқий ўзбекона юз, ўзбекона муомала бор», — дея жавоб қайтарган. Яқинда бир режиссёр ёрдамчиси билан суҳбатлашиб қолдим. «Сизнинг кўзларингиз маъюс, уларга қаҳр бегона бўлгани учун мана бу фильмга ололмадик», — деди. Буни ўзим ҳам тан оламан. Серқирра актриса бўлишни орзу қиламан, лекин ташқи кўринишим фақат ижобий ролларга мос тушади. Салбий роллар ижро этишни истайман-у, томошабинни алдаб бўлмайди, кўзингиз сотиб қўяди.

    — Янглишмасам, қизингизни турмушга узатгансиз. Қуда-андачиликда нималарга кўпроқ риоя этгансиз?

    — Очиғи, аввало қизимизнинг бу борадаги танловига қаршилик билдиргандик. Узоқ жойга узатишни истамадик. Чунки куёвимиз Наманганлик. Қизим билан куёвим Жаҳон тиллари университетининг журналистика факультетида бирга ўқиб, бир-бирларига кўнгил қўйишган. Биласиз, кўнгилга буйруқ бериб бўлмайди. Менинг ота-онам ҳам кўнглимга қараб иш тутишган. Шуларни ўйлаб, қизимнинг кўнглига қарши бормасликка қарор қилдик. Куёвим Баҳодиржонни ўз фарзандимдек кўраман. Қизим айни кунда Тошкент телеканалида «Китобхон шоу» кўрсатуви бошловчиси ва муҳаррири. Улар икки фарзанднинг ота-онаси.

    — Четдан қараганда юмшоқ табиатли аёлга, суҳбатлашганда эса шаддодга ўхшайсиз. Аслида, табиатан қандайсиз?

    — Саҳна бошқа, ҳаёт бошқа. Самимийликка интиламан. Бироқ мен ҳам кўплар қатори бандаман. Кўнгилни ранжитадиган гаплар эшицам, фарзандларимни, ўзимни иззат-нафсимни топтайдиган сўзлар бўлса, тўнимни тескари кийиб оламан. Идеал инсон бўлмайди, ўта маданиятли одамда ҳам, сабр-тоқат чегараси бўлади.

    — Қийинчиликларни қандай енггансиз?

    — Ўз шиорим бор. «Бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди-ку!» — дея ўзимни тинчлантирганман.

    — Тузатиб бўлмас камчилигингиз?

    — «Зуҳранинг жаҳли чиқмасин. Жаҳли чиқса ҳеч кимни танимайди», — дейишади дугоналарим. Жаҳлим чиққанда ҳурмат даражасини йўқотиб қўяман. Катта-кичикнинг фарқига бормай қоламан.

    30.07.2017, 10:01   Изоҳ (0)   27971
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Анжелина Жоли Брэд Питт билан ажрашгач, саломатлиги билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлганини айтди

    27.07.2017, 09:14

    Алла Пугачёва ўзини қандай ҳис қилмоқда?

    27.07.2017, 08:24

    Йигитали Мамажонов илк гонорари, оилавий бизнеси ва фарзандлари билан муносабати ҳақида гапирди

    27.07.2017, 08:05

    Нилуфар Усмонова 40 кунда 11 кг озгани ҳақида гапириб берди

    25.07.2017, 08:22

    Юлдуз Ражабова Instagram’да қўпол изоҳ қолдирадиган йигитлардан нолиди

    23.07.2017, 09:23

    Қўшиқчи Николай Басков Грознийдаги тўйини изоҳлашдан бош тортди

    20.07.2017, 11:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.