Хитойлик fashion-блогер Беки Ли WeChat мессенжери орқали MINI компаниясига юзта уч эшикли хэтчбекни сотишда ёрдам берди, деб ёзади «Мотор». Автомобильларни сотиш учун тўрт дақиқа талаб этилди.
MINI компанияси уч эшикли хэтчбекнинг қора ғилдиракли ва Caribbean Aqua ҳаво рангидаги кузовли алоҳида версиясини ишлаб чиқди. Бундай машиналардан жами 300 та ишлаб чиқарилган, шунинг учдан бир қисми — Хитой бозори учун.
Ҳар битта машинанинг нархи — 285 минг юан (тахминан 42 300 доллар). Беки Лининг 3 миллион обуначиларида автомобилни брон қилиш имконияти бор эди. Савдо ҳақидаги пост 9:00 дан эълон қилинган. Тўрт дақиқадан кейин барча машиналар брон қилинган, 50 дақиқадан кейин эса — тўланган.
Изоҳ (0)