Сингапур ҳукумати «Темирйўл йўлаги»ни яратиш лойиҳаси доирасида нур сочувчи йўлакни фойдаланишга топширди. Йўлакни қуришда стронсий алюминат ишлатилган бўлиб, унинг таркибида кундуз куни ультрабинафша нурларни ютиб, кечаси ёруғлик сочадиган хусусиятга эга моддалар мавжуд, деб хабар берди TJournal.
Йўлак 12 июль куни очилди. Ҳозирда ҳукумат қандай йўл қопламалари энг хавфсиз эканлигини аниқламоқда ва ташриф буюрувчиларнинг фикрини тингламоқда. Йўлакнинг узунлиги 100 метр, бироқ ғоя муваффақиятли чиқса у 24 километрга узайтирилади.
«Темирйўл йўлаги» оролнинг шимолидан бошланиб шаҳар марказида тугайди. Аввалига унинг жойида Сингапурни Малайзия билан боғлаб турувчи темирйўл бўлган ва у 2011 йилда ёпилган.
Изоҳ (0)