Венесуэлада мухолифат томонидан Конституциявий ассамблеяга сайловлар бекор қилиниши талаб этиб уюштирилган икки кунлик иш ташлаш билан боғлиқ намойишлар чоғида камида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратурасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Карабобо штатида истиқомат қилувчи эркак тўқнашувларнинг охирги қурбони бўлди. Олдинроқ пойтахт Каракас ва Эхидо шаҳрида, шунингдек, Тимотес аҳоли пунктида 3 киши ҳалок бўлганини тасдиқлаганди. Прокуратура уларнинг ўлими бўйича текширув олиб бормоқда.
El Nacional нашри яна бир ўсмир ҳам ҳалок бўлганини таъкидламоқда. Унинг норозилик акцияларида иштирок этмагани, балки намойишчилар ёнидан ўтиб кетаётганда ўқотар қуролдан яралангани билдирилмоқда.
Прокуратура ҳозирча бу маълумотни тасдиқламади.
Изоҳ (0)