Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни маҳаллий экспортчи корхоналарни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, 1 августдан экспорт билан шуғулланувчи хўжалик субъектларининг экспорт тушумининг 25 фоизини давлатга сотиш мажбурияти бекор қилинади.
Марказий банкка ваколатли тижорат банклари ҳамда экспорт билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари, шу жумладан, фермер хўжаликлари орасида янги тартибдаги реализация тартиби бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш топширилди.
Изоҳ (0)