Тожикистон адлия вазирлиги мамлакат ФҲДЁ бўлимларига мамлакатнинг асосий миллати — тожик оилаларида туғиладиган фарзандларга қўйилиши кўзда тутилган 6 минг исмдан иборат махсус реестрни йўллади. Бу ҳақда Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманида адлия вазири ўринбосари Ҳаким Мирсаидзод баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
Реестр ФҲДЁга туғилганлик ҳақида гувоҳнома олишга келган ота-оналарга тақдим этилади.
«Агар ота-оналар ўз болаларига исмларни реестрдан танлашга рози бўлмаса, улар махсус комиссияга мурожаат этиши лозим, комиссия ота-оналар таклиф этган исмнинг қўйилишига рухсат бериш-бермасликни ҳал қилади», — тушунтирди амалдор.
Изоҳ (0)