Таиланд қироли Маха Вачиралонгкорннинг туғилган куни муносабати билан мамлакатдаги мактаб ўқувчилари ва ҳарбий-денгиз зобитлари 1066 тошбақани эркинликка қўйиб юборди. Бу монархга узоқ умр ва муваффақият тилаш маросими доирасида амалга оширилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Маросим Чонбури провинциясидаги Саттапи ҳарбий-денгиз базасида бўлиб ўтди.
Маха Вачиралонгкорн 28 июль куни 65 ёшга тўлади. Ўтган йилнинг октябрида эски қирол Пхумипон Адульядет вафот этганидан сўнг янги монархнинг туғилган куни давлат байрами деб эълон қилинган эди.
Таиландда тошбақалар узоқ умр рамзи ҳисобланади. Бундан ташқари, буддавийликда жониворларни эркинликка қўйиб юбориш савоб деб билинади.
Изоҳ (0)