Яқин кунларда Тинч океанининг Мексика соҳилларига яқин ҳудудида Ҳиллари довули шаклланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Довул иккинчи категория даражасигача кучайди ва шимолга ҳаракат қилиб, АҚШ соҳилига таҳдид солмоқда.
Калифорния, Аризона, Невада ва Айдахо штатлари офат зарбаси остида қолиши мумкин.
Довул ичида шамол тезлиги соатига 150 километрни ташкил этади. Охирги маълумотларга қараганда, Ҳиллари Мексика соҳилларидан 800 километр нарироқда турибди ва 3,5 метр баландликка эга тўлқинларни келтириб чиқармоқда.
Изоҳ (0)