Хитойда яшовчи аёл Лур Хсу мукаммал юз терисини ва жарроҳлик аралашувисиз чиройли қадди-қоматини кўз-кўз қилмоқда.
41 ёшли аёл Лур Хсу ҳақиқий ёшига нисбатан 20 ёшга ёш кўринади! Бунга ишониш жуда қийин, лекин қизнинг юзида бирорта ажинни кўрмайсиз, унинг гўзал қоматига эса ҳатто машҳур моделлар ҳам ҳавас қилади.
Албатта, буни ўзининг бьюти-сирларисиз амалга ошириб бўлмайди – Лур Хсунинг таъкидлашича ёшликнинг, гўзал силлиқ тери ва чиройли қоматнинг гарови – сувда ва сабзавотларда экан. 41 ёшли қиз жуда кўп сув ичади, ҳар куни кўп миқдорда сабзавотлар истеъмол қилади, деярли ҳеч қачон қуёшда қораймайди, шунингдек таркибида шакар бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилмайди.
Юз териси ҳар доим чиройли ва таранг бўлиб қолиши учун, Лур Хсу ҳар бир аёл ўз косметичкасига бор-йўғи иккита восита: юз учун намлантирувчи крем ва қуёшдан ҳимоя қилувчи восита қўшишни маслаҳат беради.
Манба: «Lady.tochka.net»
Изоҳ (0)