«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида Гуанчжоу (Хитой) аэропортига янги юк ташиш рейсининг очилишига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда авиакомпаниянинг расмий сайти орқали маълум қилинди.
Айни пайтда миллий авиакомпания тижорат департаменти юк ташиш бошқармаси мутахассислари Гуанчжоуга юк ташиш рейсларини амалга оширишнинг иқтисодий самарадорлиги ҳисоб-китобларини олиб бормоқда. Шунингдек, Boeing-767-300ER юк ташиш самолётларининг Навоий шаҳри аэропорти орқали парвозлари тартиби ишлаб чиқилмоқда.
«Янги юк ташиш авиайўналишининг очилиши миллий авиаташувчига нафақат ‘Навоий’ халқаро аэропорти парвозлари географиясини кенгайтириш имконини беради, балки Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги бизнес-ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади», — дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)