Афғонистон хавфсизлик кучларининг Қандаҳор вилоятида «Толибон» ҳаракатига қарши олиб борган операциялари натижаси 21 жангари йўқ қилинди, 20 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий полиция матбуот котиби Зиё Дурроний баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, жангарилар Наш туманидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштирган.
«Полиция ходимлари толиблар билан жангга киришиб кетди. Отишма натижасида 15 жангари йўқ қилинди, яна 20 нафари жароҳатланди. Тўқнашувда, шунингдек, тўрт полициячи ҳалок бўлди, олти нафари яраланди», — маълум қилди у.
Қўшни Майванд туманида ўтказилган операция давомида яна тўрт нафар жангари йўқ қилинди. Улардан бири толибларнинг маҳаллий етакчиларидан бири Майвандхондир.
Бундан ташқари, Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари Қундуз вилоятининг Хонобод туманида «Толибон» марраларини бомбалаши натижасида яна 13 жангари йўқ қилинди.
Изоҳ (0)