Saudia авиакомпаниясининг Жиддадан Манчестерга рейс амалга ошираётган самолёти техник муаммо туфайли тўрт соат давомида қўна олмади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
SV 123 рейси олти ярим соат ичида Манчестерга етиши лозим эди. Аммо Boeing 787-9 Dreamliner самолёти тўрт соат давомида аэропорт осмонида учиб юришга мажбур бўлди, бу вақт ичида учувчилар юзага келган техник муаммон ҳал қилишга уринди.
Охир-оқибат самолёт Манчестер аэропортига қўнди.
Воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
Изоҳ (0)