Чемпионлар халқаро кубогининг АҚШ турнесида иштирок этаётган Манчестер шаҳрининг икки супер клуби бугун — 21 июль тонгида ўзаро майдонга тушди.
Беллашув Жозе Моуриньо шогирдларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. 75 миллион еврога харид қилинган ҳужумчи Ромелу Лукаку ўтган ўйинда бўлгани каби, бу сафар ҳам ўз номини таблога ёзиб қўйди. Яна бир голга Маркус Рэшфорд муаллифлик қилди.
Мазкур жамоалар бир йил аввал ҳам Чемпионлар халқаро кубогида тўқнаш келиши керак эди. Бироқ Хитойдаги кучли шамол ва ёмғир ўйиннинг бекор бўлишига олиб келганди.
Жозе Моуриньо шогирдлари янги мавсумга тайёргарлик юзасидан бунгача АҚШнинг икки клубини таслим қилганди. Учинчи ўйинда ҳам омад «Юнайтед» томонида бўлди.
Чемпионлар халқаро кубоги АҚШ турнеси 21 июль, жума
Изоҳ (0)