Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатар дипломатик изоляциядан чиқиши учун бажарилиши лозим бўлган талаблар рўйхатини қисқартирди. Бу ҳақда Саудиянинг БМТдаги вакили Абдулла ал-Муаллимий баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Айтилишича, Саудия, БАА, Миср ва Баҳрайн дипломатлари 13 банддан иборат талаблар рўйхати ўзгартирилгани ва қисқартирилганини тасдиқлаган. Эндиликда рўйхат «олти умумлашма принцип»дан иборат.
«Албатта, биз муросага боришга тайёрмиз, лекин мана шу олти принципда ортга чекиниш бўлмайди», — таъкидлади ал-Муаллимий журналистлар билан мулоқот чоғида.
Изоҳ (0)