Футбол бўйича Ўзбекистон U23 терма жамоаси 2018 йилнинг январида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Жамоа саралашда юз фоизлик натижа қайд этиб, ҳар уч ўйинда ҳам 2 тадан гол фарқи билан зафар қучди: Ливан 3:1, Непал 2:0, БАА 2:0. Амирлик термасига қарши беллашувдан кейин бош мураббий Равшан Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ҳаво жуда иссиқ бўлишига қарамай, шогирдларим характер кўрсатди. Биз ўйланган тактика эвазига зафар қучдик.Мезбонлар устози эса шогирдлари битта жамоага айланганига бор-йўғи 37 кун тўлганини таъкидлади.Бугун куч жиҳатдан бир-бирига яқин жамоалар кураш олиб борди. Ҳимояда хатога йўл қўймаганимиз сабабли гол ўтказмадик. Ўйиннинг бошидан то охирига қадар назоратни ўз қўлимизда ушлаб турдик. Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Энди бу ғалабани ўз мухлисларимиз билан нишонлаймиз.
Ўйиндан олдин ғалабага бўлган ишончимиз юқори эди. Дуранг ҳақида умуман ўйламаётгандик ҳам. Биринчи таймда ҳужумкор футбол намойиш эта олмаганимиз учун, иккинчисида ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Аммо рақиб бизга қараганда яхши ўйнади ва бизга ўзимизни кўрсатиш имконини бермади.Ўзбекистонлик футболчилар жисмоний ва тактик томондан кучли кўринди. Уларнинг мураббийи турниргача 20 га яқин ўртоқлик учрашуви ўтказгани ва икки йилдан буён жамоа шаклланаётгани ҳақида айтди. Лекин бизнинг жамоа йиғилганига энди 37 кун тўлди. Бу ўз таъсирини кўрсатди. Мен буни мағлубиятга баҳона сифатида кўрсатмоқчи эмасман, албатта.
Изоҳ (0)