Лондоннинг «Арсенал» ҳамда Мюнхеннинг «Бавария» клублари Чемпионлар халқаро кубогининг Шанхайдаги турнесида тўқнаш келди.
Беллашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ҳисоб 9-дақиқада Роберт Левандовскининг пенальтидан йўллаган аниқ зарбасидан кейин очилганди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Алекс Ивоби «тўпчилар»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида омад лондонликларга кулиб боқди ва Венгер жамоаси 3:2 ҳисобида устун келди.
Европа Чемпионлар лигасининг сўнгги мавсумида мазкур икки клуб плей-оффда тўқнаш келган бўлиб, ҳам Мюнхендаги, ҳам Лондондаги ўйинда «Бавария» бир хилда — 5:1 ҳисобида зафар қучганди.
Чемпионлар халқаро кубоги Шанхай, Хитой 19 июль, чоршанба
Изоҳ (0)