Тошкент шаҳрида жойлашган «Новза» жомеъ масжидида катта кўламдаги қурилиш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маълум қилди.
19 июлдан Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент шаҳар вакиллиги ҳамда кенг жамоатчилик масжидда амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишларини бошлаш учун йиғилди.
Масжиднинг ҳовлисига намозхонлар учун замонавий талаблар асосида айвон қурилади. Шунингдек, масжид таҳоратхонасини янгидан қуриш режалаштирилган.
Маълумки, мазкур масжид республикадан ҳаж ва умра сафарига отланаётган зиёратчилар учун сўнгги кузатиш маскани ҳам ҳисобланади. Шунинг учун бу ерда аёллар учун алоҳида таҳоратхоналар ҳам бўлиши ҳисобга олинган.
Масжиднинг қурилиш-таъмирлаш ишлари мустақилликнинг 26 йиллиги арафасида битказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)