Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий Мосул шаҳрини ИШИДдан тозалаш операцияси чоғида инсон ҳуқуқлари поймол этилиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилганини тан олди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бош вазир бундай ҳолатлар кам қайд қилинганини ва айбдорлар жавобгарликка тортилишини таъкидлаб ўтди.
Ал-Абадийнинг сўзларига қараганда, инсон ҳуқуқларига дахл қилганлар ё ҳис-туйғу билан ҳаракат қилган, ёки ИШИД манфаатлари йўлида бу ишларни қилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)