• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ижтимоий фикр»: Давлат ташкилотларига йўлланган мурожаатларнинг 90 фоиздан ошиғи шахсий мазмундаги масалалардан иборат

    «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази сўровида иштирок этганларнинг 89,6 фоизи фикрича, давлат раҳбари томонидан асос солинган фуқаролар билан фаол ва очиқ мулоқот қилишнинг янги тизими, Халқ қабулхоналари институти аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишнинг самарали механизми ҳисобланади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси хабар бермоқда. 

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мутахассислари 2017 йил бошидан бери аҳолининг ушбу масала юзасидан фикрини мониторинг қилиб келади. Марказ вакиллари жами 2000 та хонадонга ташриф буюрди. Уларнинг 702 тасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига мурожаат қилган фуқаролар аниқланди.

    Сўровда иштирок этганларнинг 35,1 фоизи давлат ҳокимияти ёки хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилган. Уларнинг аксарияти тадбиркорлар, давлат хизматчилари ва пенсионерлардир. Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри аҳолиси ўзларининг ушбу ҳуқуқларидан кенг, Бухоро ва Жиззах аҳолиси эса кам фойдаланган. Тадқиқотнинг кўрсатишича, қишлоқ аҳли шаҳарликларга, аёллар эса эркакларга қараганда кўпроқ давлат органларига мурожаат қилади. 

    Сўров натижаларига кўра, Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги анъанавий, яъни ташкилотлар, вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар қабулхоналари орқали ёзма ариза воситасида мурожаат қилишни мақбул, деб билади. Ёшлар ва ўрта ёшлилар эса интернет тармоғи орқали мурожаат қилишни маъқул кўради. Уларнинг 87,1 фоизи фикрича, Ягона интерактив давлат хизматлари портали — gov.uz жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор қабул қилиш ва узатишнинг самарали воситаси ҳисобланади. Фуқароларнинг кўпчилиги (81,2 фоизи) мустақил равишда, яъни бировнинг ёрдамисиз мурожаат қилган. Сўровнинг ҳар бешинчи иштирокчиси эътироф этишича, улар ариза ёки шикоят матнини тузишда қариндошлари, ҳамкасблари, танишлари ёки юристлардан ёрдам сўраган.

    Давлат ташкилотларига йўлланган мурожаатларнинг мутлақ кўпчилиги — 91,7 фоизи шахсий мазмундаги масалалар эканлиги диққатга сазовор. Фуқароларнинг жамоа бўлиб мурожаат қилиши кенг тарқалмаган. Давлат органларига, асосан, ариза ва шикоятлар тушади, аммо таклифлар у даражада кўп эмас.Бу кўрсаткич одамларда гражданлик фаоллиги ва ташаббускорлиги етарли даражада эмаслигини кўрсатади. Кўпчилик давлат уларга ёрдам бериши керак, деб ҳисоблайди. Аммо ўзларининг амалий ишлари унча кўзга ташланмайди.

    Тадқиқотда қатнашганларнинг ярмидан кўпи турли даражадаги ҳокимликларга, 31,2 фоизи эса маҳалла фуқаролар йиғинларига мурожаат қилган. Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ҳимоя қилиш ёки қайта тиклашни сўраб суд идораларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат этувчи органларга, пенсия жамғармасига ҳам арз қилишади. 2017 йилда 18-20 ёшдагиларнинг мурожаатлари кўпроқ таълим идораларига, 21-30 ёшдагиларники эса маҳаллаларга йўналтирилган. Сўров яна шуни кўрсатдики, респондентларнинг даромади қанча паст бўлса, улар ёрдам олиш учун шунча кўп ташкилотлар ва муассасаларга мурожаат қилади.

    Кишиларни кўпроқ коммунал хизмат, электр энергияси, ичимлик суви, табиий газ ва иситиш таъминоти масалалари ташвишлантиради. Респондентларнинг 24,1 фоизи оилавий муаммоларни ҳал қилишда ёрдам сўраган. Пенсиялар, ижтимоий нафақаларни вақтида олиш, банкдан ссуда ва кредитлар ажратишдаги тўсиқлар, сифатли тиббий хизматлар кўрсатилиши билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилаётган фуқаролар ҳам талайгина.

    Фуқароларнинг 84,6 фоизи мурожаат қилган ташкилот раҳбари ёки бошқа мансабдор шахс уларни қабул қилганлиги ва масалани «назоратга олган»лигидан мамнунлигини билдирган. «Аризангиздан воз кечиш ёки қайтариб олиш мақсадида Сизга бирор киши руҳий тазйиқ (жумладан, таҳдид, қўрқитиш) ўтказдими?» деган саволга мутлақ кўпчилик иштирокчи (94,4 фоиз) «йўқ», деб жавоб берган. Шундай бўлса-да, ҳар олтинчи респондент «ариза ёки шикоят билан мурожаат қилган ташкилот ёхуд идора мансабдор шахси томонидан қабул қилинмаганлигини» таъкидлаган.

    Ташкилот, вазирлик ёки идорага мурожаат қилган фуқароларнинг 57,8 фоизи ўз аризасига қонунчиликда белгиланган 15 кунлик муддат ичида жавоб олган. 8,9 фоизи эса жавобни 1 ойлик муддат ичида олганликларини билдирган. Мурожаатига ўз вақтида ҳамда умуман жавоб ололмаган фуқаролар сони камайган. Сўровда қатнашганларнинг 72,8 фоизи ўз ариза ёки шикоятларига тегишли ташкилотлар томонидан аниқ чора кўрилганлигини маълум қилди.

    19.07.2017, 11:25   Изоҳ (0)   5624
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Феруз Ҳимматов Экологик экспертиза маркази директори этиб тайинланди

    19.07.2017, 11:06

    Электр энергияси ва газдан қарздорлиги бўлган истеъмолчиларни тармоқдан узиб қўйиш бошланди

    19.07.2017, 11:00

    GM Uzbekistan мустақилликнинг 26 йиллигига янги русумдаги автомобиллар тақдим этишини маълум қилди

    19.07.2017, 10:45

    Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти корхоналари 3,4 млрд сўмлик сунъий қарзларни «ёпиш» учун уларни аҳолига тақсимлаган

    19.07.2017, 10:30

    Лондондан Бухорога қайтариладиган пешлавҳа, Ўзбекистонда ташкил этилган «Эзгу мақсад», ССВнинг ижтимоий дорихона тармоғи ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    18.07.2017, 19:16

    Андижонда уйида наша етиштирган фуқаро аниқланди

    18.07.2017, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.