Тошкентнинг Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманлари газ таъминоти корхоналарининг бир қатор масъул шахслари ўз лавозимини суиистеъмол қилган ҳолда, 3,4 миллиард сўмлик сунъий қарздорликни келтириб чиқарган, қарзларни «ёпиш» учун уларни аҳолига тақсимлаган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаев ЎзАга маълум қилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон электр тармоқлари минтақавий корхонасининг Чимбой филиали мутасаддилари жиноий схемани ишлаб чиқди, уни амалга ошириш учун 1 миллиард сўм миқдорида келтириб чиқарилган қарздорлик 118 нафар жисмоний шахслар ўртасида «тақсимланди». Уларни ундириб олиш учун тегишли даъволар қўзғатилган. Аммо ижро ҳужжатларининг бажарилиши таъминланмаган.
Изоҳ (0)