Автопилот тартибида бўлган Tesla машинаси Миннесота штатида йўл-транспорт ҳодисасига йўлиқиши оқибатида 5 киши жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Star Tribune нашрига кўра, Миннеаполис яқинида яшовчи Дэвид Кларк бошқарган ва автопилот тартибида бўлган Tesla ҳаракатланиш чоғи бирданига тезлашган ҳамда йўл четига чиқиб кетган. Шундан сўнг трасса ёнидаги ботқоқликка ағдарилган.
Машинада 4 нафар йўловчи бор эди. Уларнинг барчаси ва ҳайдовчи жароҳатланди. Полиция текширув олиб борилишини маълум қилди.
Ўз навбатида, Tesla компанияси ҳайдовчининг сўзларини шубҳа остига олди ва ЙТҲдан аввал автопилот функцияси нотўғри ишлаган деб ҳисоблашга «асос йўқлиги»ни билдирди.
Изоҳ (0)