Jaguar’нинг янги кроссовери — E-Pace Гиннеснинг рекордлари китобига киритилди. Бу ҳақда «Мотор» хабар бермоқда.
Янгилик тақдимоти чоғида автомобиль серияли машиналар ичида дунёда энг узун «бочка»ни бажарди. Сакраш акс этган ролик Британия маркасининг расмий YouTube-каналида жойлаштирилди.
Кроссоверни Гиннеснинг рекордлари китобидан ўрин олган 21 та рекорд эгаси Терри Грант бошқарди. Автомобиль 15 метр учиб ўтди ва 270-даражали «бочка»ни амалга оширди.
Jaguar’нинг энг кичик кроссовери 150, 180 ва 240 от кучига эга учта дизел, шунингдек, 249 ва 300 от кучи бўлган бензин моторлар билан таклиф этилди. E-Pace модели нархи 41 минг доллардан бошланади.
Изоҳ (0)