Туркия расмийлари 4128 нафар Россия фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлади. Уларнинг ИШИД билан алоқадорлиги гумонлари бунга сабаб бўлди, деб хабар беради «Газета.ru».
Шунингдек, маълум қилинишича, 2011 йилдан буён Туркиядан шу гумонлар асосида 804 нафар россиялик депортация қилинган. Шу муддат ичида чиқариб юборилган чет элликларнинг умумий сони — 4957 киши.
Туркияда ИШИД билан алоқадорлик юзасидан қора рўйхатга жами 53781 киши киритилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)