Мисрнинг Хургада шаҳрида сайёҳларга пичоқ билан ҳужум қилган эркак ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари кўрсатмаси асосида ҳаракат қилган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Bild нашрининг Қоҳирадаги махсус хизмат вакилларига асосланиб хабар беришича, курортда дам олаётган ва бошқа ҳордиқ чиқарувчиларга ҳужум қилган эркак интернет орқали террорчилар билан боғланган.
Манбанинг сўзларига кўра, меҳмонхонага қуруқлик орқали киришнинг иложини қила олмаган террорчи ҳужум қилиш мақсадида денгиз орқали кириб келган.
Миср маъмурияти ҳозирча мазкур ахборотни тасдиқлаганича йўқ.
Изоҳ (0)