Туркия ҳукумати мамлакатда ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга қилинган ҳаракатдан сўнг жорий этилган фавқулодда ҳолат доирасида 7 минг нафардан ортиқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва давлат хизматчиларини ишдан бўшатиш ҳақидаги қарорни эълон қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Ишдан бўшатилганлар орасида полиция ходимлари, ҳарбий ва давлат хизматчилари бор. Таъкидланишича, 2,3 мингдан ортиқ полициячи хизматдан четлатилган.
Ушбу қарор Туркияда содир бўлган фитнага бир йил тўлишидан бир кун олдин эълон қилинди.
Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш 2016 йилнинг 16 июлга ўтар кечаси содир бўлган, бироқ қўзғолончиларнинг режаси амалга ошмаган эди. Анқара фитнани ташкиллаштиришда АҚШда истиқомат қилаётган мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленни айблаган эди.
Ҳарбий тўнтаришга ҳаракатдан сўнг, Туркия ҳукумати 50 мингга яқин одамни ҳибсга олган ва яна 100 минг одамни эгаллаб турган вазифасидан вақтинча ёки бутунлай озод этган эди.
Изоҳ (0)