Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришича, Яманда тарқалган вабо эпидемияси қўшни Саудия Арабистонига ҳаж амалларини бажариш мақсадида йўл олган зиёратчилар учун жиддий хавф туғдириши мумкин, деб хабар берди «Интерфакс».
«Айни вақтда Яманда ва бошқа баъзи Африка мамлакатларида тарқалган вабо Саудия Арабистонида ҳаж амалларини бажараётган барча зиёратчилар учун, ҳатто улар ўз ватанларига қайтганидан кейин ҳам жиддий хавф туғдириши мумкин», — дейилади ташкилот баёнотида.
Шу билан бирга ташкилотнинг вабога қарши курашиш бўйича эксперти Доминик Легрос, Саудия Арабистони вируснинг тарқалмаслиги учун «яхши тайёрланган»лигини таъкидлаб ўтди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, айни вақтда Яманда 330 минг одам вабога чалинган.
Изоҳ (0)