Перу собиқ президенти Олянта Умала 13 июль, пайшанба куни рафиқаси билан биргаликда ўзининг тергов ишлари давом этгунига қадар бир ярим йиллик суд олди қамоқ жазосига маҳкум этилди ва у ўз муддатини Diroes қамоқхонасида ўтайди. Ушбу қамоқхонада мамлакатнинг яна бир собиқ президенти Альберто Фухимори ҳам ўз жазосини ўтамоқда, деб хабар берди «РИА Новости».
Comercio порталининг маълум қилишича, Перу жиноий жазо ижроси миллий институти Умаланинг хотини Надин Эредияни Virgen de Fatima аёллар қамоқхонасига юбориш бўйича қарор қабул қилди.
Тергов маълумотларига кўра, Умала президент этиб сайлангунига қадар (у 2016 йилнинг июлида вазифасини тарк этган) Венесуэла ҳукумати, шунингдек, Odebrecht қурилиш компанияси ва OAS фирмасидан 2006 ва 2011 йилларда Перу миллий партиясининг сайловолди кампаниясини молиялаштириши учун пул олган бўлиши мумкин.
Умала судьяларнинг судга қадар қамоқда сақланиш қарорига ўз ваколатини суиисътемол қилишнинг исботи дея изоҳ берди ва у ўзининг ҳуқуқлари ҳимояси учун курашиш ниятида эканлигини билдирди.
Умала Перу собиқ раҳбарига бу каби чора қўлланилган иккинчи президент ҳисобланади. Биринчиси 79 ёшли Фухимори бўлиб, у 1990—2000 йиллар оралиғида президентлик лавозимида ишлаган. Ҳозирда у ўзининг коррупция ва бошқа жиноятлари учун 25 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
Изоҳ (0)