Шотландиядаги майдони 1,8 минг гектардан ортиқ бўлган орол 4,25 миллион фунт стерлинг (5,56 миллион доллар) эвазига сотувга қўйилди. Бу ҳақда Telegraph нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Нашр маълумотига кўра, Алва ороли Ички Гебрид ороллари архипелаги таркибида катталиги бўйича иккинчи ўринда туради. Унинг майдони 1854,67 гектар, узунлиги — 12,07 километр, эни эса — 4,02 километрга тенг.

Хабар берилишича, орол 70 йил ичида илк бор сотувга қўйилган. Оролда 1950 йилларда қурилган ҳашаматли уй, черков, ресторан, шунингдек, яна саккизда кўчмас мулк объекти жойлашган.