АҚШ ИШИДнинг Афғонистондаги етакчисини йўқ қилди. Бу ҳақда Пентагон маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«АҚШ кучлари Афғонистоннинг Кунар вилоятидаги гуруҳ штабига берган зарбаси натижасида 11 июль куни ИШИДнинг Хуросон вилоятидаги амири Абу Сайёдни йўқ қилди. Рейд натижасида жангариларнинг бошқа қўмондонлари ҳам ўлдирилди», — дейилади вазирлик хабарида.
Абу Сайёд АҚШ Афғонистонда йўқ қилган ИШИДнинг учинчи етакчиси бўлди: 2016 йил июнида Ҳафиз Сайёд, 2017 йил апрелида эса Абдул Ҳасиб ўлдирилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)