Чемпионлар халқаро кубогида иштирок этиш учун АҚШнинг Лос-Анжелесига етиб келган «Манчестер Юнайтед» футболчилари тинчгина машғулот ўтказишда муаммога дуч келди, деб ёзди «Sports.ru».
Клуб Лос-Анжелес университетларининг бирида машғулот ўтказаётганди. Айнан шу вақтда шахси номаълум кимса университетга қўнғироқ қилиб, унинг айрим нуқталари бомбалаштирилгани ҳақида ахборот берди.
Таҳликага тушиб қолган талабалар машғулот ўтаётган жойга югуриб чиқди. Университет хавфсизлиги ходимлари талабаларга қўшиб, футболчиларни ҳам маълум вақтга тезлик билан эвакуация қилди. Фақатгина 2,5 соатдан кейингина «Юнайтед» аъзолари белгиланган нуқтага қайтиб келишга эришди.
Изоҳ (0)