Хитойлик рассом Ге Юйлу 2013 йили Пекиннинг Чаоян тумани яқинидаги номсиз кўча олдига ўз исми ёзилган лавҳа ўрнатган эди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Айтилишича, 460 метр узунликдаги кичик торкўча илгари турар-жой комплекси ичида бўлгани учун номсиз қолиб кетган.
2014 йили AutoNavi навигацион сервиси ўз харитасида кўчани ўша сохта ном билан атади. Кейинчалик «Ге Юйлу кўчаси» Apple Maps, Google ва Baidu хариталарида пайдо бўлди. Шу тариқа, тўрт йил ичида деярли барча йирик сервислар номнинг ҳақиқийлигига ишонди.
2015 йил охирида Пекин йўл ишлари раҳбарияти чироқларни рақамлашда яна шу номдан фойдаланди.
Кўча белгилари рассомнинг диплом иши мавзуси эди. Журналистлар билан суҳбатда у белгиларга санъат асари сифатида қараганини, лекин кейинроқ уларнинг жойлаштирилиши қонуний эмаслигини тушунганини айтди.
Изоҳ (0)