АҚШ президенти Дональд Трамп Гамбургдаги учрашув чоғида Россия етакчиси Владимир Путиндан уни қўллаб-қувватлагани ҳақида сўрамаганидан афсусда. Бу ҳақда унинг ўзи Reuters агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «ТASС.
«Путинга мени қўлаб-қувватлаганингиз ростми, деб савол бермаганимдан афсусдаман. Шуниси ҳам борки, қатор йўналишлар бўйича муносабатим Россия нуқтайи назаридан фарқ қилади», — деди АҚШ президенти.
Трамп унинг штаби ва Россия мансабдор шахслари билан алоқалар ҳақидаги даъволарни рад этди.
«Ҳеч қандай мувофиқлаштириш бўлмаган. Бу мен эшитганларим орасида энг аҳмоқона тахмин», — таъкидлади Трамп.
АҚШ президенти бу мавзу атрофидаги гап-сўзлар унинг маъмурияти фаолиятига халал бермаётганлиги, Оқ уй «демократларнинг тўқималарига қарамай, ажойиб тарзда иш олиб бораётгани»ни билдирди.
Изоҳ (0)