Шу йилнинг олти ойи давомида Тошкентда 47 автотранспорт воситасига ўт кетиши ҳолатлари қайд қилинди. Ёнғинларнинг кўп қисми автомобиллар электрик тизимидаги нуқсонлар туфайли келиб чиқди, деб хабар беради 1News.
Ҳафталик ёнғинлар профилактикаси куни муносабати билан пойтахтнинг 22 маҳалласи ва 11 ижтимоий аҳамиятга молик объектларида ёнғин хавфсизлигига бағишланган тактик машғулотлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди. Хусусан, Ўрикзор савдо комплекси ҳудудида келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғинни ўчириш тактикаси устида ишланди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙХБ вакили Муслима Раҳимова ёз ойларида ёнғинларнинг кўп қисми қуруқ хас-хашакнинг ёниши билан боғлиқлигини айтди ҳамда ёз ойларида қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари ҳақида гапирди.
Изоҳ (0)