• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлаш вазири: Бемор поликлиниканинг ўзида электрон тарзда навбатга туради

    Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирига Алишер Шодмонов Uzbekistan Today газетасининг «Вақтинчалик кириш мумкин» лойиҳаси доирасида фуқаролардан келиб тушган қатор саволларга жавоб берди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Ойбек Аҳмедов:  Мен болаликдан иккинчи гуруҳ ногирониман. Икки маротаба 1982 ва 1987 йилларда Москва шаҳридаги Сеченов номли академияда профессор Инесса Евгеньевна Шахбазянда даволанганман. Аллоҳга беҳисоб, беадад шукур, пешонамга умр ёзилган экан, яшаб юрибман.

    Отамларнинг 2015 йили мазалари бўлмай қолди. Простата онкологияси ташхиси қўйилган эди. Яхши юрган эдилар. Бу йил январь ойидан бошлаб яна мазалари бўлмай қолди. Даволана бошладик. Шу йили 31 майдан 9 июнгача касалхонада ётдик. Шуни айтишим керакки, шифохонадагиларнинг умуман муомаласи йўқ. Дангалига бунча бўлади деб, пул сўрашади. Берганингни секин кўриб, бу озроқ, камроқ деб яна сўрашади. Ҳамшираларнинг ёнига пул солиб қўймагунча муомала умуман йўқ. Капельницаларни қуйиб қўйиб, йўқ бўлиб кетишади. Адамларнинг ёнларида ўтириб, ўзим алмаштириб ўтирдим. Республика онкология маркази директори Тиллашайхов Мирзағолиб Нигматович билан кўришиб, консултацияларини олишни маслаҳат беришган эди. Мазалари бўлмаган, зўрғагина ўрниларидан турғазиб адамларни, умид билан Мирзағолиб Ниғматовични олдиларига беш марта олиб бордим, бирор марта кира олмадик. Ундан ташқари вилоят онкология марказига Ойбек Ўткуровичнинг олдиларига борган эдик. Умуман одамгарчиликлари йўқ, қўпол врач эканлар.

    Мен болалигимдан дўхтирма-дўхтир юрган инсонман. Лекин тиббиётимиз шунчалик ёмонлашиб кетганлигини билмаган эканман. Адамларни мазалари бўлмаганидан кейин, онкологларга ишимиз тушгандан кейин буни билдим, тушуниб етдим. Онкологик касалларга барибир кетадиган инсон дегандек қарашар экан. Адажоним 9 июнда шифохонадан чиққанимиздан кейин бир ҳафтагина яшадилар. 16 июнь куни, 64 ёшларида оламдан ўтдилар.

    Ҳурматли вазир, сиздан илтимосим медицина хизматида ишлаётган ишчи, хизматчиларингизни муомала қилишга, беморларга ҳурмат билан қарашга ўргатсангиз.

    Алишер Шодмонов: Ҳурматли Ойбек Аҳмедов! Сизнинг Uzbekistan Today ахборот агентлигига йўллаган саволингизни ўқиб, авваламбор, отангизни йўқотганингиз муносабати билан сизга ўз номимдан чуқур ҳамдардлик билдираман ва сабр тилайман.

    Дарҳақиқат, сиз ўтказган қайғули кунлар ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатларидан, муомаласидан ҳақли норозилигингизга ҳеч қандай эътироз ва оқлаш йўқ.

    Ҳар бир соҳада бўлгани каби, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам салбий ҳолатлар, жумладан, ўз касбига лоқайдлик, беморлар дардига бефарқлик ҳанузгача учрамоқда. Аксарият шифокорларимиз туну кун ҳалқимизга беминнат хизмат қилиб келаётган бир вақтда, орамизда касбининг масъулияти ва шарафини ҳис қилмаётган ҳамкасбларимиз ҳам борлигидан афсусланамиз.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги доимий равишда ўз тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида тиббий ходимлар этикаси ва деонтологияси масалаларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бу борада вазирликнинг махсус буйруғи қабул қилинган, жойларда ушбу буйруқ мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

    Сиз таъкидлаб ўтган ижтимоий ҳимояга ва қўллаб-қувватлашга биринчи навбатда муҳтож бўлган онкологик касалликларни даволаш сифатини янада яхшилаш йўлида олдимизга қўйилган улкан вазифалар босқичма-босқич белгиланган муддатларда бажарилиши таъминланади. Бу борада кўзланган асосий мақсад — жаҳон андозаларига мос тиббий хизмат кўрсатиб, халқимизни тиббиётдан рози қилиш йўлида хизмат қиляпмиз.

    Ва шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчиманки, сиз билдирган тавсия ва таклифлар чуқур ўрганилиб, келгуси фаолиятимизда албатта инобатга олинади.

    Ўктам Умаров: Жорий йилдан бошлаб мамлакатимиздаги тиббиёт олий ўқув юртларига мақсадли қабул амалга ошириляпти. Мақсадли қабулнинг асл моҳияти нимада? Яъни бу жараён қандай олиб борилади? Яна бир саволим: фарзандим Тошкент педиатрия институти академик лицейини битирган. Тошкент шаҳрида яшаётган бўлсак-да, асли келиб чиқишимиз Қашқадарё вилоятидан. Бизнинг вилоятимизда ҳам шифокорлар етишмайди. Қизим Тошкент давлат стоматология институтига ўқишга кирмоқчи. Тошкент шаҳридаги академик лицейни тамомлаган бўлса ҳам, мақсадли қабул учун ҳужжат топшириши мумкинми?

    Алишер Шодмонов: Мақсадли қабулда ҳудудлар кесимида тиббиёт ходимларига бўлган эҳтиёж олдиндан белгилаб олинади ва эҳтиёжга қараб маҳаллий ҳокимият органлари (ҳокимликлар) ўз таклифларини беради. Шундан сўнг, мазкур мақсадли квотага давлат гранти асосида ўша ҳудуд вакиллари ўқишга қабул қилинади. Уларни давлат 5–6 йил бепул ўқитади, бунинг эвазига талабалар ўқишни тугатгач, ўз ҳудудида ишлаб беради. Бундан кўзланган мақсад — ҳудудлардаги кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш, чекка туманлардаги тиббиёт бирлашмаларини ҳам олий маълумотли малакали шифокорлар билан тўлдиришдир.

    Иккинчи саволингиз кўпчилик ота-оналар ва абитуриентларни қизиқтирмоқда. Ҳақиқатан ҳам, тиббиёт йўналишида ўрта махсус таълимни Тошкент шаҳрида олаётган вилоятлик ёшлар оз эмас. Аммо Тошкент шаҳри учун мақсадли қабул ажратилмаган. Яъни Тошкент шаҳридаги тиббиёт коллежлари ва академик лицейларни тугатган абитуриентлар, асли доимий яшаш манзили вилоятларда бўлса ҳам, давлат гранти асосида қабул қилинмайди, улар учун фақат тўлов-контракт асосида ўқиш имкони мавжуд.

    Иқбол Пардаева: Президентимиз оилавий поликлиникаларни ривожлантириш ҳақида доим гапирадилар. Тиббий хизматни яхшилаш ҳақида топшириқлар берадилар. Биз буни телевизор орқали кўриб, жуда хурсанд бўляпмиз. Аммо поликлиникадаги навбатлар ҳали ҳам давом этяпти. Икки нафар фарзандим бор. Болаларим касал бўлиб қолса, биринчи навбатда поликлиникага олиб бораман. Лекин поликлиникадаги навбатлардан беморлар кўп қийналмоқда. Мисол учун, лор шифокорга баъзан соатлаб навбат кутган вақтларимиз бўлган. Боланинг томоғи ё қулоғи оғриб йиғлаб турганда навбатда туриш жуда қийин. УЗИ хонасига ҳам жуда узоқ кутиб кирилади. Поликлиникалардаги навбатлардан одамлар жуда қийналмоқда. Шуни ҳисобга олишингизни сўрар эдим.

    Алишер Шодмонов: Поликлиникада навбатларнинг юзага келиши, авваламбор, халқимиз бирламчи тиббий хизматга ишонч билдириб, мурожаат қилаётганидан дарак. Демак, аҳолида бирламчи тиббий-санитария хизматига эҳтиёж билан бирга ишончи ҳам юқори.

    Бу эса навбатларнинг пайдо бўлишига олиб келаётир. Ушбу масалага ечим сифатида бугун бир қатор амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

    Давлатимиз раҳбари Шайхонтоҳур туманида бўлганда аҳолига малакали тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш бўйича намунали оилавий поликлиникани айнан шу туманда ташкил этиш таклифини киритган эди. Шайхонтоҳур туманидаги 47-оилавий поликлиника мазкур мақсад учун танланди. Поликлиникага, одатда, режали тарзда ва шошилинч ҳолатларда мурожаат қилинади. Оилавий поликлиникада ҳар икки ҳолатда ҳам беморга ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган бўлиши лозим.

    47-оилавий поликлиникада агар бемор режали тарзда тиббий кўрикдан ўтмоқчи бўлса, шифокор қабулига олдиндан ёзилиши мумкин. Буни икки хил усулда амалга ошириш мумкин: телефон орқали ва уйдан чиқмаган ҳолда, электрон тарзда. Бу ислоҳот айнан навбатларнинг олдини олишга қаратилган.

    Яна бир қулайлик, бемор шифокор қабулига олдиндан навбат олмай келган бўлса, поликлиниканинг ўзида электрон тарзда навбатда туради. Бунинг учун ҳар бир ташриф буюрувчи махсус ўрнатилган қурилма орқали ўз тартиб рақамини олиб, мониторда навбати қачон келишини кузатиб бориши мумкин.

    Шошилинч ҳолатларда эса, мурожаат тушган хонадонга зудлик билан етиб бориш учун поликлиника қошида тез тиббий ёрдам нимстанцияси ва унга бириктирилган махсус автомошина хизмати йўлга қўйилган. Ушбу нимстанциянинг поликлиника қошида ташкил этилиши бежиз эмас. Бундан кўзланган мақсад — тез тиббий ёрдам чақирилганда масофа билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш ҳамда бригада хонадонга етиб боргунча беморнинг амбулатор картаси билан танишиб боришдир.

    Яна бир эътиборли жиҳат дори-дармон воситалар таъминоти билан боғлиқ. Яқиндан поликлиника ичида чекланган нархларда савдо қилувчи дорихона ва фитобар фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, шифо муассасасини дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашга ажратилаётган маблағлар ҳам оширилмоқда.

    Келажакда ушбу тажриба мамлакатимиздаги барча оилавий поликлиникаларга татбиқ этилиши кўзда тутилган. Бу ҳаракат бирламчи бўғинда халқимизга сифатли, тезкор ва самарали хизмат кўрсатишни таъминлайди.

    13.07.2017, 22:54   Изоҳ (0)   12313
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шайхонтоҳур туманида 800 минг сўм эвазига қўшмачилик қилган икки нафар аёл қўлга олинди

    13.07.2017, 20:09

    27 йиллик вазир ўринбосарини истеъфога чиқарган Мирзиёев, Петербургда ҳалок бўлгани тахмин қилинаётган етти ўзбекистонлик, Зуҳранинг ўрнига ҳужжат топширмоқчи бўлг...

    13.07.2017, 19:42

    1990 йилдан бери Ўзбекистон молия вазири биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Татьяна Гуськова лавозимидан озод этилди

    13.07.2017, 19:32

    «Биз учун муҳим» ток-шоусида «Қўшхотинлик» мавзуси кўтарилди

    13.07.2017, 19:01

    Чехиядаги ўзбеклар болаларга ўзбек тилини ўргатиш учун марказ очишда Ўзбекистон элчихонасидан ёрдам сўради

    13.07.2017, 18:10

    Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Петербургдаги ёнғин жойига йўл олди. Ёнғинда етти ўзбекистонлик ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда

    13.07.2017, 17:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди



    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: 64-халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик кўраётган Наманган

    Ўзбекистон | 23 май, 23:15

    “Дарё” дайжести: 23 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 май, 23:00

    Республика бўйлаб бир кунда 3,3 млрд сўмлик газ ва “свет” талон-торож қилингани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:33

    Тонал кремдан лаб бўёғигача: кийимдаги макияж доғларини қандай кетказиш мумкин?

    Лайфстайл | 23 май, 22:15

    Суперлига. Турнинг марказий учрашувида “ОКМК” “Насаф”га мағлуб бўлди

    Спорт | 23 май, 22:06

    Самарқандда фуқаронинг дала ҳовлисидан шер боласи топилди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:01

    Хитойлик тайконавтлар очиқ космосга 8 соатлик чиқишни амалга оширди

    Дунё | 23 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.