Шайхонтоҳур туманида 800 минг сўм пул эвазига қўшмачилик билан шуғулланган икки нафар аёл қўлга олинди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
2017 йилнинг 9 июль куни тахминан соат 23:30 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Манзура Юсупова ва Дурдона Абдураҳимова, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида қўшмачилик билан шуғулланиб, 800 минг сўм пул эвазига фуқаро «А»ни икки нафар аёллар билан жинсий алоқа қилиши учун таништириб қўйгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 3-қисми (бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, ғаразли ниятларда қўшмачилик қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)