Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон адвокати орқали Германия судига ҳақоратли шеър ҳақидаги иш юзасидан апелляция киритди. Бу ҳақда, Der Spiegel нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Германиялик ҳажвчи Ян Бемерман Эрдўғон ҳақида ҳазил шеър тўқиган эди. Германия адлияси Эрдўғоннинг бу шеър устидан шикоятини кўриб чиқиб, ундан фойдаланишни қисман тақиқлади, аммо Туркия президенти тўла тақиқлаш мақсадига эриша олмади. Шу боис у судга қайтадан мурожаат қилди.
Илк бор Бемерман ўз шеърини 2016 йил 31 мартда телевидениедаги тўғридан-тўғри эфир орқали ўқиб берган эди. Телебошловчининг ҳажви Германия ва Туркия муносабатлари ёмонлашишига сабаблардан бири бўлди.
Изоҳ (0)