Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Дўмбиробод қабристонида академиклар Михаил Массон ва Галина Пугаченковаларга ёдгорлик ўрнатилди. Бу ҳақда «Олтин мерос» халқаро хайрия фонди маълум қилди, дея хабар беради «Газета.uz».

Фото: Муҳаммад Фозилий

Фото: Муҳаммад Фозилий

Фонднинг Тошкент вилояти бошқармаси олимлар қабри устида ёдгорлик яратишга апрель ойида киришганди. Фонднинг бош меъмори Муҳаммад Фозилий лойиҳа муаллифи бўлди.

Гранит ва мармардан ишланган монументни яратиш учун «Олтин мерос» 30 миллион сўм хайрия тўплади.

Археолог ва тарихчи-шарқшунос Михаил Массон (1897−1986) Термиз, Нисо ва Марвадаги қазишма ишларига раҳбарлик қилган, Самарқанд, Бухоро, Тошкент ва бошқа шаҳарлар тарихини тадқиқ қилганди.

Археолог ва санъатшунос Галина Пугаченкова (1915−2007) ўтган асрнинг 40 йилларидан бошлаб Ўзбекистон, Туркманистон ва Афғонистондаги археологик қазишмаларда иштирок этган, китобларида эса Парфия ва Бақтрия, Далварзинтепа ва Кампиртепа меъморий иншоотларига кенг ўрин берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда