Аввал хабар қилинганидек, Тошкент шаҳри атрофида тезюрар электричка қатнови йўлга қўйилади. Давлат раҳбари ушбу темирйўл қурилиши лойиҳасини кўздан кечирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Электричка икки йўлли бўлади. Каналлар ва кўчалар кесишган жойдан эстакадалар орқали олиб ўтилади.
Президент Ўзбекистонда бу янги соҳа экани, уни лойиҳалаштиришда илғор хориж тажрибасини ўрганиш, шу соҳага ихтисослашган мутахассисларни жалб этиш зарурлигини, энг асосийси, биронта ҳам уй бузилмаслиги кераклигини алоҳида таъкидлади.
Асосий мақсадимиз – одамларга барча зарур қулайликларни яратиш. Бу йўлни бошқа йўллар билан оқилона боғлаш орқали шаҳар транспорти юкламасини 30-40 фоизгача енгиллаштириш мумкин. Йўналиш ва бекатларни аҳолининг талаб ва эҳтиёжлари, шу билан бирга, шаҳарнинг келгуси ривожланишини инобатга олиб лойиҳалаштириш зарур.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Мавзуга доир: Видео: Тошкент шаҳрида қуриладиган ҳалқа темир йўли лойиҳаси
Мавзуга доир: —2017 йил, апрель. Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳалқа йўлидаги электричка лойиҳаси билан танишди
Изоҳ (0)